Бизнинг телефонлар
0(366)233-03-42
Иш кунлари
Душ-Жум 08:00 - 17:00

Предмети ва мақсадлари

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ

(АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДЛАРИ

Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.

Жамият ўз мақсадларига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

  • электр энергиясини истеъмолчиларга тарқатиш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва “O’ZBEKENERGO” AJ томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича сотиш ҳисобига фойда (даромад) олишдир; 
  • электр энергиясини шартнома асосида ягона сотувчисидан сотиб олади;
  • белгиланган тартибда электр таъминоти корхоналарига истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномалари тузиш ҳуқуқини амалга оширадиган бош ишончномани беради;
  • истеъмолчиларга электр таъминоти шартномаси асосида электр энергиясини сотишни амалга оширади;
  • истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришда хавфсизликни таъминлайди;
  • ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг давлат стандартларида белгиланган сифат кўрсаткичларини сақлаб туради;
  • техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўз электр тармоғи хўжалиги объектларидан фойдаланилишини ва уларнинг таъмирланишини ташкил этади;
  • ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • электр энергиясини истеъмол қилувчи электр қурилмаларини белгиланган тартибда ҳудудий электр тармоқларига улаш учун истеъмолчиларга техник шартларни беради;
  • шартнома ва лимитларга биноан истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш;
  • жамиятнинг иқтисодий ривожланишини, ишлаб чиқаришнинг кам харажатлар кеткизиб катта самарадорликка эришишни таъминлаш; 
  • жамият электр тармоқларига истеъмолчилар электр қурилмаларининг уланиши ва уларга риоя этилишини кузатиш буйича техник шароитларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;
  • энерготизим фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган электр тармоқлари керакли тарзда ишлаши ва ривожини таъминлаш;
  • кўрсатилаётган хизматларга, уларни  амалга ошириш учун кетган иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатлардан келиб чиқиб нарх ва тариф лойихаларини ишлаб чиқиш ва корхонанинг барқарор фаолиятини таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан ташқи иқтисодий фаолият юритиш;
  • жамият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолият билан шуғулланиши мумкин;
  • жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда хусусий операторларга туман, шаҳар доирасида электр энергиясини сотишнинг айрим масалаларини топшириши мумкин.

Ўз фаолиятини амалга ошириш ва жамият олдида турган вазифаларни бажариш мақсадида у қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўз номидан шартнома, битимлар тузиш, шу жумладан чет эл инвесторлари, етказиб берувчилари билан, мулк ҳуқуқларига эга бўлиш ва бурчларни бажариш, судда даъвогар бўлиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган унинг ҳудуди ва унинг ташқарисида хўжалик  ва учламчи тартибда, даъвогар бўлиш;
  • шартнома асосида мутахассисларни, шу жумладан чет эл мутахассисларини жалб қилиш;
  • ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштириш, ривожланиш истиқболини белгилаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий тараққиётини таъминлаш ва акциядорлар, ҳамда меҳнат жамоаси аъзоларининг шахсий даромадини ошириш йўлларини белгилаш;
  • мулк сотиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма ва кўчмас мулкларни ижарага бериш;
  • белгиланган тартибда банкларда ҳар қандай ҳисоб рақамларини очиш, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларини, ссуда ва банк кредитларини олиш, қонунчиликга мувофиқ ҳар хил тўлов шаклларини бериш ва акцептлаш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва жойлаштириш;
  • ўз балансидан мустақил равишда мулк, қарз, камомад ва бошқа йўқотишларни рўйхатдан чиқаришни амалга ошириш, истеъмолчиларни жамият электр тармоқларига уланиши учун техник шароитларни ажратиш ва мувофиқлаштириш;
  • ижтимоий-маиший ва алоқа хизматларини кўрсатиш;
  • анжуман, конференция, кўргазма, тендер ва кўрик-танловларни уюштириш, ўтказиш ва иштирок этиш;
  • реклама фаолиятини амалга ошириш;
  • жамиятнинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар билан ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятининг барча соҳаларидаги ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунчилиги доирасида тузилади.

Жамият, ўз фаолиятини бажариш мақсадида қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилнинг   июнидаги 150-сонли “Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича электр тармоқларида янги техника ва технологияларни тадбиқ этиш ва ўзлаштириш.

Электр таъминоти корхоналари туман, шаҳар, ишлаб чиқариш ҳудуди доирасидаги истеъмолчиларга электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаларидир.

Электр таъминоти корхоналари:

  • истеъмолчиларнинг белгиланган тартибда киритган таклифларига мувофиқ электр энергиясининг ойлик шартномавий истеъмоли ҳажмларини шакллантиради;
  • техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўз электр тармоғи хўжалиги объектларидан фойдаланилишини ва уларнинг таъмирланишини ташкил этади;
  • ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • электр таъминоти корхоналари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолият билан шуғулланиши мумкин.

Жамият уз фаолиятини амалдаги қонунларда кўзда тутилган тартибда амалга оширади. Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.