Бизнинг телефонлар
0(366)233-03-42
Иш кунлари
Душ-Жум 08:00 - 17:00
Тафсилот

Тафсилот

 

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари туфайли мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби “Обод қишлоқ” дастури доирасида вилоятимизнинг олис Нуробод тумани Жом қишлоғида ҳам кенг кўламда қурилиш-ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Самарқанд шаҳридан 72 километр масофа узоқликда жойлашган Нуробод тумани Жом қишлоғида бугунги кунда 30 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. Жами ер майдони эса 210 километр квадратдир. Бугун бошлаб юборилган эзгу саъй-харакатлар натижасида ҳудуд аҳолисининг турмуш шароити яхшиланади. Бир сўз билан айтганда қишлоқда фаравон ҳаёт, замонавий инфротузилма шарт-шароити таъминланади.

Албатта, кўриб кўз қувонади.  Белгиланган Дастурга асосан суюлтирилган газ билан таъминлаш, қишлоқда электр энергияси таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш юзасидан амалий ишлар уюшқоқлик билан бошлаб юборилган.