Бизнинг телефонлар
0(366)233-03-42
Иш кунлари
Душ-Жум 08:00 - 17:00

Иштихон туманида трансоформаторни янгилаш

Иштихон туманида трансоформаторни янгилаш

Самарканд вилоятининг Иштихон туманининг Митан шаҳарчаси "Намуна" МФЙ аҳолиси ва юридик истеъмолчиларини 10 кВли фидер Иттифоқ ТП-04 250/10 кВл қувватли трансформатор пункти электр энергияси билан таъминлайди. Кечки максимум (часпик) вақтида аҳоли хонадонларида газ босимини паст бўлганлиги ҳамда электр тармоғида аҳоли хонадонларини электр энергиясига бўлган талаби ошганлиги сабабли таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Бундан ташқари ҳозирги кунда ушбу ТП- 4-04 га қўшимча 100/10кВа трансформатор пункти ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Тез фурсатда электр энергиясидаги камчиликлар бартараф этилиб, электр тақминоти билан таъминланади.
Ушбу муносабат билан "Самарқанд электр тармоқлари кохонаси" АЖ истеьмолчилардан узр сўрайди.