Собрание акционеров

Собрание акционеров

 

«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» 

Акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!!!

 

Жамиятнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича акциядорлар йиллик умумий йиғилиши қарори 2020 йил 15 июл куни, соат 11-00да, Самарқанд шаҳри Гагарин кўчаси 151-уй манзилида жамиятнинг мажлислар залида қабул қилиниши белгиланганлигини маълум қилади.

Жамиятнинг электрон почта манзили: 1718400@uzbekenergo.uz.

Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.samarqandhet.uz

Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси  2020 йил 09 июлдаги.

Акциядорларни рўйхатга олиш: 10-00дан 11-00гача.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари шарт.

Маълумот учун телефон: (66)234-23-87, факс: (66)234-23-87

 

КУН ТАРТИБИ:

1. 2019 йилга тузилган бизнес-режанинг асосий параметрларини бажарилиши бориши тўғрисида жамият ижро органи раҳбари (бош директор)ни ҳисоботини кўриб чиқиш.

2. Жамият тафтиш комиссиясининг 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.

3. 2019 йил якунлари бўйича жамиятни корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

4. Жамиятнинг 2019 йилдаги бухгалтерия баланси, фойда ва зарар хисобларини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2019 йилдаги молиявий–хужалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдаси таксимотини тасдиқлаш.

7. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш.

8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10. Жамият ижро органи раҳбари (бош директор)ни сайлаш.

11. Жамиятнинг 2020 йилга тузилган Бизнес-режасини тасдиқлаш.

12. 2020 йилга ташқи аудит ташкилотлари ҳамда уларнинг хизмат хақи миқдорларини тасдиқлаш.

13. Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида жамиятга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тарафидан йўналтирилган маблағларни капитализация қилиш ёки жамият акциядорларининг аввалги умумий йиғилишлари қарорлари билан жамият моддий-техника базасини ривожлантириш учун қолдирилган (йўналтирилган) маблағлар ҳисобига жамият устав капиталини ошириш.

Акциядорлар акциядорларнинг йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан акциядорларга умумий йиғилишни ўтказиш ҳақида юборилган хабарномада  ва бевосита “Самарқанд ҲЭТК” АЖда танишишлари мумкин.