Уважаемые жытели Самаркандской области!

Уважаемые жытели Самаркандской области!

Ҳурматли Самарқанд вилояти аҳолиси!

Республика бўйича электр энергияси таъминоти ягона энергетика тизими орқали амалга оширилади ва ушбу тизим бир маромда ишлаши, барча электр энергия истеъмолчиларини сифатли электр энергия билан таъминлашда жойлардаги вилоят энергетика корхоналарининг тезкор диспетчерлик хизматлари ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар қувватига асосан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ диспетчерлик хизмати томонидан доимий назорати олиб борилади.

Ҳозирги вақтда ҳаво ҳароратининг кескин совиши натижасида электр ишлаб чиқариш станцияларида юзага келган авариявий ҳолатлар сабаб бўлмоқда. Натижада вилоятимизнинг турли ҳудудларида электр энергия танқислиги вужудга келмокда. Жорий йилнинг 20 ноябрдан электр энергияси таъминотида кун давомида узилишлар содир бўлмоқда. Шунингдек, ҳозирги вақтда авариявий таъмирлаш ишлари давом эттирилаётганлиги маълум қилинган. Бу ўз навбатида Самарқанд вилояти туманлари аҳолисининг ҳақли эътироз ва норозиликларига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, корхона раҳбарияти шуни маълум қиладики, ҳаво ҳароратининг совиши барча истеъмолчилар электр энергиясидан окилона фойдаланиш суралади.